"Реал" Мбаппе учун 1 миллиард сарфлашга тайёр

Мадриднинг "Реал" клуби ҳали ҳам Килиан Мбаппени сотиб олиш ниятида.

"La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабар беришича, "қаймоқранглилар" катта харажатларга қарамай, трансферни амалга оширишга тайёр. Трансфернинг умумий қиймати сотиб олиш ҳаражатлари, футболчининг маоши ва бонуслар билан 1 миллиард еврога етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли форвард  Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионатининг  кумуш медали соҳибига айланди ва у 8 та гол уриб, мундиал тўпуарига айланди. Жорий мавсумда Франция чемпионатида  14 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!