“Реал” Мбаппе ва бошқа ўйинчилар рақамларини эълон қилди (фото)

  • 10 июль, 2024, 19:58
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Испаниянинг амалдаги чемпиони – “Реал” айрим ўйинчиларнинг янги мавсумдаги рақамларини эълон қилди.

Жамоага қўшилиши кутилаётган Килиан Мбаппе келаси мавсумда ўз ҳамюрти Карим Бенземадан қолган 9-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

Эдуардо Камавинга илгари ўйнаган 12-рақамни ўзгартириб, энди 6-рақамда майдонга тушади.

 Федерико Вальверде фаолиятини якунлаган Тони Крооснинг 8-рақамини олди. Орельен Тчуамени бу гал 14, Арда Гюлер 15 ва Хесус Вальехо 18-рақамни танлади.

“Реал” энди ўз дўконлари орқали ўйинчиларнинг янгиланган рақамлари туширилган футболкаларни сотувга чиқаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!