“Реал” Мбаппе ва Холанд бўйича тақиқ қўйди

  • 29 Dec 16:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти клуб дўконида мухлислар учун жамоа формасига Холанд ва Мбаппе номларини ёзиб беришга тақиқ қўйди. Бу ҳақда SER Deportivos нашри хабар тарқатди.

Tecno

- Холанд ва Мбаппе Мадридда ўйнамагани боис, уларнинг номини ёзишдан қайтаришди, - дейди “Реал” мухлисларидан бири.

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе “Реал”нинг асосий трансфер нишонлари қаторига кириши анчадан бери барчага маълум. Мадридда бу икки ўйинчи номини жамоа формасига тушириб беришни сўраётган мухлислар сони тобора ортиб бормоқда.

Бироқ, “Реал” бошқа жамоалар вакили ҳисобланган футболчилар номидан фойдаланишни тақиқламоқда. Мутахассислар бу ҳолат медиаҳуқуқлар борасида муаммо келтириб чиқаришини таъкидлаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!