“Реал” Мбаппедан қуруқ қолади. Саудия шаҳзодаси Килианни кутаётганини айтди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келажаги кўпчиликни қизиқтириб қўйган. 25 ёшли форварднинг ўзи ҳам қаерда тўп тепиш борасида бир қарорга кела олмаяпти.

Ҳозирча, танлов варианти асосан иккита – ПСЖда қолиб, мўмай маош олиш ёки орзусини амалга ошириб, парижликлардан уч баравар кам маош таклиф қилаётган “Реал”га ўтиш.

Энди Мбаппега жиддий даъвогар пайдо бўлди. Саудия Арабистони Қироллик оиласи шаҳзодаси Абдулла Саад Абдулазиз Ол Сауд франциялик ҳужумчини ўз юртида кўрмоқчи.

- Албатта, бизга Мбаппе ёқади. Килиан яхши ўйинчи, у кучга тўлган ва мен уни Саудия Арабистонида, чемпионатимизнинг исталган жамоасида ўйнашига умид қиламан, - деди шаҳзода Абдулла Саад Абдулазиз Ол Сауд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!