Ads

Франциянинг “Монако” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал”дан йилига 12 млн евро маош талаб қилди. Бу ҳақда спорт журналисти Эктор Эрнандес ўз “Твиттер”ида эълон қилди.

Шундан сўнг “қироллик клуби футболчига бундай маош тўлай олмаслигини айтиб, унга ПСЖ билан бўладиган музокараларда омад тилаган. Таъкидлаш лозимки, парижликлар Мбаппе билан шахсий келишувга эришишган. 18 ёшли футболчи учун эса “Монако”га 160 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Мбаппе ўтган мавсум “Монако” сафида жами 44та баҳсда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 26та тўп киритишга мувоффақ бўлган.