“Реал” Модрич бўйича бир қарорга келди

“Реал” раҳбарияти Қатардаги жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Лука Модрич билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлди.

37 ёшли плеймейкернинг шартномаси мавсум охирида якунланади. Унга, АҚШ ва Саудия Арабистонидан жуда манфаатли чорловлар бўлмоқда.

Ёши ўтиб қолганига қарамай, юқори спорт формасини ушлаб турган Модрич Мадридда қолиш мақсадида четдан бўлаётган чорловларни қабул қилаётгани йўқ.

“Қироллик клуби” мутасаддилари Лука Модричга янги битим бериб, уни камида 2024 йилнинг ёзигача жамоада олиб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!