Ads

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа марказий чизиғи етакчилари – Лука Модрич ҳамда Тони Кроосларнинг ўрнига муносиб футболчини “Арсенал”дан топди.

Берилган маълумотларга қараганда “қироллик клуби”нинг эътибори “канонирлар” хавбеки Аарон Рэмзига тушган. Мадридликларнинг фикрича айнан мана шу 27 ёшли уэльслик футболчи юқорида номлари тилга олинган икки футболчининг ўрнини босиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Рэмзининг “Реал”га келишини унинг жамоадаги ҳамюрти Гарет Бэйл ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунида “Арсенал” билан шартномаси якунланиб эркин агентга айланадиган Рэмзига шунингдек “Милан” ва “Ювентус” клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.