Ads

Мадриднинг "Реал" клуби айни дамда "Манчестер Юнайтед"да фаолият олиб бораётган собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньони яна ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес 2010-2013 йилларда жамоага устозлик қилган португалиялик мутахассисни яна ушбу лавозимга қайтармоқчи. Айтиш лозимки, Моуриньо “Реал”дан ўша пайт 3 мавсум давомида бор йўғи бир марта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритгани учун ишдан бўшатилган эди.

Ўз навбатида ҳозир Моуриньонинг МЮ билан ҳам ишлари у қадар яхши кетмаяпти. Жамоа АПЛда 8-ўринни эгаллаб турибди ва катта эҳтимол билан мавсумни ЕЧЛга йўлланма берувчи кучли тўртликда якунлай олмайди.