"Реал" мундиалдаги юлдузчани олиш учун дастлабки қадамни ташлади
«Реал» (Мадрид) раҳбарияти жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Аюб Буаддига бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда.
AS нашри журналисти Рубен Мартин хабарига кўра, мадридликлар скаутлари 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги Марокаш – Шотландия (1:0) учрашувини махсус равишда стадиондан кузатган. Улар 18 ёшли футболчининг ўйинини шахсан баҳолашни мақсад қилган. Буадди бутун 90 дақиқа майдонда тўп сурди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб турмади.
Ёш истеъдод учун курашда Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам бор. Манба маълумотича, «Лилль» ўз футболчисини тахминан 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
2025/26 йилги мавсумда Буадди Франция клуби сафида 42 ўйинда майдонга тушиб, бир бор голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати ҳозирча 50 миллион еврони ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, «Реал» машғулотларидан яна бир хабар: дарвозабон Тибо Куртуа навбатдаги машғулот пайтида Килиан Мбаппени деярли жароҳат олиш хавфига дучор қилиб қўйгани айтилмоқда.

Фикрлар