“Реал” мураббийи Ла Лига, Премьер-Лига ва А Серияда ишламоқчи

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли Давиде отасига ёрдамчи ҳисобланади. Давиде Анчелотти ҳам мустақил иш бошлаш арафасида турибди.

Журналист Рамон Альварес де Муннинг ёзишича, Давиде Анчелотти Испания, Англия ва Италия жамоаларини бошқаришга тайёр.

Маълумотларга қараганда, кичик Анчелотти Саудия Арабистонидан бир нечта таклиф олган, бироқ уларнинг ҳаммасига рад жавобини берган.  Шунинг баробарида Давиде фақат топ-лигаларнинг кучли жамоаларида фаолият бошламоқчи.

34 ёшли Анчелотти фаолиятини ПСЖ ва “Реал”да жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимидан бошлаган. Кейинчалик “Бавария”, Наполи” ва “Эвертон”да бош мураббий ёрдамчиси вазифасини бажариб, отасига жамоани бошқаришда кўмаклашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!