“Реал” мухлислари учун ёмон хабар: Асенсио сафдан чиқди
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио ўнг оёғидан жароҳат олди. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли футболчининг тикланиши учун икки-уч ҳафта вақт керак бўлади.
Асенсио бу мавсум Ла лигада 12 ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол киритишга эришди.
Маълумот учун, “Реал”нинг бўлажак ўйини “Малага”га қарши бўлиб ўтади ва у 25 ноябр куни соат 20.15 да старт олади.
Фикрлар