“Реал” “МЮ”нинг ақлбовар қилмас таклифини рад этди
Ads

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси “Реал Мадрид” ҳужумчиси Альваро Моратани қўлга киритиш бўйича ўз ҳаракатларини давом эттирмоқда, бироқ ҳозирча уринишлар самара бермаяпти.

The Sun нашрининг хабар беришича, “МЮ” Альваро Моратанинг трансфери учун “Реал”га 80 миллион евро таклиф қилди, аммо мадридликлар уни рад этди.

Маълум бўлишича, “Қироллик клуби” ўйинчи учун янада кўпроқ пул талаб қилмоқда. Сабаби, “Монако” Килиан Мбаппе учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ сўрамоқда.  “Реал” харажатни қоплаб учун Моратадан кўпроқ пул ишлаб олмоқчи.

Аввалроқ, “Реал” футболчи учун 80 миллион евро талаб қилаётгани ва қийматни камайтириш ниятида эмаслиги маълум қилинганди.