"Реал" "Наполи" юлдузини қўлга киритмоқчи
"Реал" Мадрид жамоаси "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
"Қироллик клуби" 2023 йилда испаниялик футболчини текинга қўлга киритмоқчи. Ўша вақти Фабианнинг "Наполи" билан шартномаси якунига етади. У эркин агент сифатида мадридликлар сафига бориб қўшилиши мумкин бўлади.
"Қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелоттининг шахсан ўзи бу трансферни истамоқда. Айнан у 2018 йилда Руисни Неаполга олиб келган эди.
26 ёшли истеъдод соҳиби ўтган мавсум А Сериянинг 32 ўйинида 7 гол ва 4 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар