Ads

Мадриднинг “Реал” клуби навбатдаги трансферни расмийлаштириш арафасида турибди.

Onda Cero нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” “Лион” ҳимоячиси Ферлан Мендининг трансфери борасида келишувга эришди. Унга кўра мадридликлар 23 ёшли француз футболчиси учун 50 миллион евро тўлашади. Футболчи эса “Реал” билан 2025 йилгача шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Менди якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” бундан аввалроқ “Айнтрахт” ҳужумчиси Лука Йовичнинг трансферини эълон қилган эди.