"Реал" Неймарнинг трансферига Каземирони қўшиб бермоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби Неймарни сотиб олиш масаласида бош қотирмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 27 ёшли бразилиялик футболчининг трансферига ўзининг бошқа бир бразилиялик футболчиси – Каземирони қўшиб бериши ҳам мумкин. Ўз навбатида парижликлар ҳам мавсумлар оралиғида ўзларининг марказий чизиқларини кучайтиришмоқчи ва Каземиро улар учун бу борада ажойиб таклиф бўлиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам Каземиронинг ўйинларидан қониқиш хосил қилмоқда, бироқ ҳозирда жамоада унинг чизиғида футболчилар етарли. Шу боис клуб раҳбарияти уни сотиб юбориши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Неймар эвазига ПСЖга 100 млн евро ва унга қўшимча равишда 3та футболчисидан бирини беришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, ПСЖ Неймарни 2017 йил 222 млн евро эвазига айнан “Барселона”дан сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!