“Реал” ўз футболчиларининг “овозини ўчирди”
“Реал” раҳбарияти жамоа ўйинчиларига қатъий талаб қўйди. Унга кўра, ҳар бир футболчи бундан кейин журналистларга интервью беришдан олдин клуб мутасаддиларидан рухсат олишига тўғри келади. Бу ҳақида журналист Хосе Феликс Диас хабар берди.
Клубнинг бу қоидани жорий қилишдан мақсади жамоа атрофида оммавий ахборот воситаларида юзага келаётган шов-шув ва босимни бартараф этишдан иборат экани айтилмоқда.
“Реал” Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. “Қироллик клуби” ва унинг ўйинчилари ҳақидаги турли маълумотлар спортга оид манбаларнинг энг севимли мавзуси ҳисобаланади.
Фикрлар