Ads

Мадриднинг “Реал” клуби келаси мавсумга жамоанинг асосий футболчиларини таркибда ушлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда.

Шу сабаб “қироллик клуби” раҳбарияти ярим ҳимоячи Каземиро борасида Франциянинг ПСЖ клубидан тушган таклифни рад қилган.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, сўнгги ойларда ПСЖ бразилиялик футболчини Парижга олиб келиш учун бир неча марта таклиф билан чиққан, бироқ “Реал” уларнинг барчасини рад қилган.

Каземиронинг “Реал” билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 200 млн еврони ташкил қилади. Футболчи 2013 йилдан бери “Реал”да тўп суриб келмоқда.