"Реал" Погбани сотиб олиш фикридан қайтди

  • 7 июня, 2019, 18:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани сотиб олмайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби”нинг бундай қарорга келишига сабаб 26 ёшли французнинг жуда баланд трансфер нархи сабаб бўлган. Чунки, “Манчестер Юнайтед” уни 150 млн еврога баҳоламоқда.

Энди мадридликлар бор эътиборини "Тоттенхэм"нинг данияли ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга қаратилади. Ушбу трансфер уларга тахминан 70 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Погбани, клуб президенти Флорентино Перес эса Эриксенни сотиб олишни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию