ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг агенти Вагнер Рибейро машҳур мижозининг келажаги ҳақида гапирди.

“Неймар ПСЖда қолади деб ўйлайман, чунки бозор ўзгариб кетди. Энди футболда иқтисод бошқача бўлади.

Мен бир неча марта Мадридга борганман, чунки Флорентино Перес Неймарни сотиб олишни хоҳларди. Ўтган йилнинг майида мен унинг офисида бўлганман. Ўшанда у менга Неймарни қўлга киритиш орзуси эканини айтган”, - дейди агент.

ПСЖ Неймарни 2017 йил "Барселона"дан 222 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)