“Реал” қўрққанидан янги шартнома берди
“Реал” жамоанинг икки асосий ўйинчиси билан шартномаларни янгилади. Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.
Энди ҳужумкор футболчи Федерико Вальверде ҳамда таянч ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга мадридликлар таркибида 2028 йилнинг ёзигача ўйнайди.
Бу икки ўйинчига Европанинг бир неча грандлари кўз тикаётган эди. Футболчиларни сақлаб қолиш мақсадида “Қироллик клуби” янги шартномада уларнинг бадал пулини бир миллиард евро қилиб белгилади.
Transfermarkt порталига кўра, айни пайтда Вальверденинг ҳақиқий трансфер суммаси 100 миллион, Камавинганики 85 миллион еврони ташкил қиляпти.
Фикрлар