“Реал” Роналду ва “Ан-Наср”ни “дуэл”га чақирди

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби Испания гранди “Реал”дан ўртоқлик учрашуви бўйича таклиф олди.

Бу ҳақда саудиялик журналист Сауд А-Сарамий ҳабар тарқатди.

Унга кўра, “Ан-Наср” жамоаси “Реал”нинг машҳур стадиони “Сантьяго Бернабеу” аренаси реконструкциядан кейин очилиш маросимида ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши керак. Бу тадбир 2025 йилнинг январида ташкил этилади.

“Ан-Наср”нинг Мадридга таклиф этилиши бу жамоада Криштиану Роналду ўйнаётгани билан боғлиқ. 39 ёшли форвард 2009-2017 йиллар давомида мадридликлар шарафини ҳимоя қилган ва бу жамоа билан тўрт маротаба Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!