"Реал" клуби раҳбарияти Криштиану Роналдунинг олти йил муддатга қамалишини таъминловчи маълумотлар топилгани эълон қилинганидан сўнг ўз етакчисининг озодлиги учун курашга киришди.
 
Мадрид клуби раҳбарияти Роналду солиқ мажбуриятларининг барчасини тўлақонли бажарганини, бу Испания солиқ хизмати ҳужжатларида қайд этилганини таъкидламоқда.
 
- Кейинги пайтда Роналдунинг солиқ можароларига аралашиб қолгани ҳақидаги хабарлар урчиб бормоқда, - дейилади "Реал" матбуот хизмати тарқатган баёнотда. - Бироқ, Испания солиқ хизматининг ҳужжатларида Криштиану Роналду барча мажбуриятларини бажаргани ўз исботини топган. Бизнинг футболчимизга нисбатан ҳурмат билан муносабат қилинишини истаймиз. Роналду узоқ йиллардан буён ҳар жиҳатдан ҳаммага ўрнак бўлиб келмоқда.
 
Испания молия мутахассислари уюшмаси бош котиби Хосе Мария Мольинедо молиявий фирибгарликлар туфайли Криштиану Роналду олти йилга қамалиши кераклигини таъкидламоқда.