"Реал" Санени назарига илмади

“Бавария” ярим ҳимоячиси Лерой Сане Мадриднинг “Реал” клубига ўтиши мумкин эди.

Defensa Central хабарига кўра, германиялик футболчининг агенти Дамир Смолян Мадрид клубига ўз мижозининг хизматларини таклиф қилган, аммо рад жавобини олган.

Гап шундаки, "Реал" айни дамда ўзига керак бўлмаган футболчиларни сотишни мақсад қилган ва шундан кейингина янги трансферлар учун баъзи вариантларни кўриб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, Сане ўтган мавсум мюнхенликлар сафида Бундеслигада жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!