“Реал” сардори янги ва яхши иш топди
“Реал” сардори Начо Фернандес фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттирмоқчилиги маълум бўлди.
Таниқли журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, машҳур ҳимоячи “Ал-Қодисия” жамоаси билан келишувга эришган.
Манбага кўра, Начо янги жамоаси учун тиббий кўрикданўтиб бўлди. Энди барча ташкилий ишлар якунланганидан кейин испаниялик ҳимоячи саудияликлар билан икки йиллик шартномага имзо чекади.
34 ёшли Нача Фернандес “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади ва бутун фаолиятини испан гранди сафида ўтказган. У амалдаги шартномаси якунланаётгани боис, янги жамоага эркин агент мақомади ўтади
Фикрлар