"Реал" собиқ футболчиси: "Алонсони Винисиуснинг юлдузлиги қизиқтирмайди"

  • 27 августа, 16:45
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" собиқ футболчи ҳамда собиқ спорт директори Предраг Миятович Винисиус Жуниорнинг "қироллик клуби"да асосий таркибдан тушиб қолиши ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Ла Лига 2-туридан ўрин олган "Реал" - "Реал Овьедо" (3:0) баҳсида "қаймоқранглилар" ғалаба қозонди. Мадридликларнинг бразилиялик вингери 63-дақиқада майдонга тушиб, гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

"Замонавий футболда ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган, бу жуда муҳим.

Анчелотти даврида Винисиуснинг ўрни бехавотир эди. Эҳтимол, Бразилия терма жамоасида ҳам шундай бўлади, аммо "Реал"га келсак, кўряпмизки, Хаби Алонсо Винисиуснинг ўтмишда қилган ишлари ва унинг юлдуз футболчи эканлиги билан унчалик қизиқмаяпти", - деди "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию