“Реал” собиқ футболчиси Роналдуга маслаҳат берди

"Реал"нинг собиқ футболчиси, югославиялик мутахассис Предраг Миятовичнинг фикрича, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтмаслиги керак.

“Менимча, бу трансфер кўп сабабларга кўра амалга ошмайди. Уни "Атлетико"да, "Реал"га қарши майдонга тушишини кўриш мен учун ғалати бўларди. Бу воқеа содир бўлиши мумкин эмас. Роналдуга ҳам шуни маслаҳат берган бўлардим”, — дея Миятовичнинг сўзларини келтиради “derbyderbyderby.it” нашри.

Криштиану Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача "Реал"да ўйнаган. Шундан сўнг, у Туриннинг "Ювентус" клубида уч мавсум ҳаракат қилди ва ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед"га қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!