Ads

“Реал Сосьедат” клуби ярим ҳимоячиси Хаби Прието бугун “Леганес”га қарши баҳсда Сан-Себастьяндаги сўнгги ўйинини ўтказади.

Шу  муносабати билан бугун басклар ўйинни “Реал Сосьедад” логотипи туширилган либосда эмас, балки, Приетонинг портери туширилган либосда бошлашади.

Қайд этиш жоиз, Прието 2003 йилда футболчилик фаолиятини бошлаган ва бутун фаолиятини  айнан “Реал Сосьедад”да ўтказган.

“Хаби доимо “Сосьедат” либосини кийган,  энди эса “Реал Сосьедад” унинг сурати туширилган либосни кияди” – дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, Прието ҳозирга қадар сан-себастьянликлар сафида ҳозирга қадар 53 беллашувда майдонга тушган.