"Реал Сосьедад" ўз сафига "Атлетико" дарвозабонини қўшиб олди
Мадриднинг "Атлетико" клуби дарвозабони Мигель Мойя фаолиятини "Реал Сосьедад"да давом эттирадиган бўлди.
Аниқроғи, 33 ёшли посбон сан-себастьянликлар билан 2020 йилга қадар шартнома имзолади.
Маълумот учун, Мойя жорий мавсум мадридликлар сафида жами 7та учрашувда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 7та тўп ўтказиб юборган.
Фикрлар