“Реал” суперфутболчи билан шартнома тузди

Испаниянинг нуфузли нашри – Marca вакилларининг хабар беришича, “Бавария”нинг универсал ҳимоячиси Давид Алаба “Реал” билан тўрт йиллик шартномага имзо чеккан.

28 ёшли австриялик футболчи янги жамоаси таркибига мавсум якунланганидан сўнг, бориб қўшилади.

Шу тариқа, Алаба “Қироллик клуби”нинг кейинги мавсум олдидан дастлабки трансферига айланади. Маълумотларга қараганда, мадридликлар Алабага йилига 11 миллион евро маош тўлайди. Шартнома ёзда кучга киради.

Алаба “Реал”шифокори гувоҳлигида мадридликлар учун тиббий кўрикдан ўтгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!