“Реал” суперҳужучиси бўйича Саудиядан катта таклиф олди. Трансфер бўладими?

  • 31 январь, 10:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси клубни тарк этган Неймар ўрнига Европанинг етакчи ҳужумчиларидан бирини олиб келишга қарор қилган.

Шайхлар ана шу мақсадда “Реал”га Родриго Гоэсни сўраб, таклиф юборди.

Бир неча манбаларнинг ёзишича, саудияликлар мадридликларга 100 миллион евродан ортиқ маблағ тўлашга тайёрлигини билдирган.

Агар Родрига “Ал-Ҳилол”га кўчиб ўтишга розилик берса, Саудия Арабистони Про-лигасида энг катта маош олаётган ўйинчилардан бирига айланади. Бундан ташқари, бразилиялик юлдузга 2034 йили бу мамлакатда ўтадиган жаҳон чемпионатининг элчиси бўлиш ваколати берилади.

24 ёшли футболчи “Сантос” тарбиланувчиси ҳисобланади. У “Реал”да 2019 йилдан бери ўйнаяпти.

Родриго клублар миқёсида шу пайтга қадар 328 та учрашувда иштирок этиб,  86 та гол ва 55 та ассист муаллифи бўлган.

“Реал” билан 2028 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома билан боғланган футболчининг трансфери transfermarkt.world портали томонидан 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!