"Реал" тажрибали футболчиси билан шартномани узайтиради

"Реал" ярим ҳимоячи Лука Модрич билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди.

Marca нашри хабарига кўра, "Қироллик клуби" 35 ёшли хорватиялик билан амалдаги келишувни яна бир мавсумга узайтирди. Шу тариқа, хавбек мадридликлар сафида 2022 йил ёзигача қолади.

Модрич "Реал" сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келади. У жорий мавсумда "қаймоқранглилар" таркибида 3 та гол уриб, 1 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!