"Реал" тажрибали ярим ҳимоячиси ўрнига 19 ёшли футболчини олиб келмоқчи
"Реал Мадрид" "АЗ Алкмар"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Кес Смитга қизиқмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, ўтган ёзда "қаймоқранглилар" нидерландиялик футболчини 29 ёшли Даниэль Себальосга ўринбосар сифатида кўраётган эди. "АЗ Алкмар" Смитни қишки трансфер ойнасида қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг сотувидан тахминан 60 миллион евро ишлаб олмоқчи. Ярим ҳимоячига "Реал"дан ташқари "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда нидерландиялик футболчи барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 22 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар