"Реал" Ла Лига чемпионлигини ўз тарихида 34-маротаба қўлга киритди. Бу мадридликлар учун умумий ҳисобда 91-унвон бўлди ва ушбу кўрсаткич бўйича "Барселона"га тенглашиб олди.

"Реал" Испанияда Ла Лига (34), Испания Кубоги (19), Испания Суперкубоги (11) ва лига Кубогини (1) қўлга киритган.

Шунингдек, мадридликлар 26 та халқаро миқёсдаги турнирларда: Чемпионлар лигаси (13), УЕФА кубоги (2), УЕФА суперкубоги (4), Қитъалараро кубок (3), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида (2) зафар қучган.

Ўз навбатида, "Барселона" Ла Лига (26), Испания Кубоги (30), Испания Суперкубоги (13) ва лига Кубоги (2) соҳиби бўлган.

Каталонияликлар халқаро миқёсдаги турнирларда: Чемпионлар лигаси (5), УЕФА суперкубоги (5), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (3), Кубок эгалари кубогида (4) муваффақият қозонган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)