“Реал” ва Анчелотти яна келишолмай қолди

Карло Анчелотти ва клуб раҳбарияти трансферлар масаласида яна келиша олмай қолди. Мадридликлар ҳимоя чизиғида жиддий муаммолар келиб чиқмоқда.

Ёзда жамоани тарк этган Начо Фернандес ўрнига ҳеч ким олинмади. Дани Карвахаль узоқ муддатга сафдан чиқди. Эдер Милитао ҳам кўп шикастланяпти.

Карло Анчелотти ҳимоя чизиғидаги бўшлиқларни тўлдириш учун бошқа позиция вакилларидан фойдаланишига тўғри келяпти.

Италиялик мутахассис клуб раҳбариятидан қишки трансферлар вақтида янги ҳимоячилар олиб беришини талаб  қиляпти. Мутасаддилар эса, катта трансферлар ёзда амалга оширилишини уқтиряпти.

Вазиятдан чиқиш мақсадида “Реал” январь ойида бирор ҳимоячини тўлиқ трансфер қилмасдан, мавсум охиригача ижарага олиши мумкинлиги айтиляпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!