"Реал" ва "Барселона" Премьер-лига юлдузига кўз тикди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Арсенал" марказий ҳимоячиси Вильям Салиба етакчи испан клублари диққат марказида турибди. Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 25 ёшли француз ҳимоячисига "Реал" ва "Барселона" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, "Арсенал" Салибани сотиш ниятида эмас ва фақат 150 миллион евро ёки ундан юқори таклифларгина кўриб чиқилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Салиба "канонирлар" сафида 2019 йилдан буён тўп сурмоқда. Ўтган мавсумда у жамоа билан бирга Англия чемпиони бўлди. Муваффақиятли мавсум давомида ҳимоячи барча мусобақаларда жами 50 та ўйин ўтказиб, бир гол урди ва бир голли узатма муаллифига айланди.

Салибанинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!