“Реал” ва “Барселона” Роналдудан зўр ёш суперфутболчини талашмоқда

 

Испания чемпионатида бир бирига ашаддий рақиб бўлган “Реал” ва “Барселона” трансфер бозорида ҳам ўзаро рақобатлашиши одатий ҳолга айланган. Ҳар икки жамоа ҳам дунёнинг энг зўр футболчиларини ўз сафида кўришни истайди. Баъзан “Реал” ва “Барселона”нинг нигоҳи бир футболчига қадалади. Ана шунда трансфер бозори “қайнайди”. Бу гал ҳам шундай бўлди.

Жорий мавсумда мудофаа чизиғида муаммоларга дуч келаётган икки клуб иқтидорли футболчилар фабрикасига айланган “Порту” жамоаси ҳимоячиси Диогу Далотга қизиқиб қолди.

17 ёшли футболчи “Порту”нинг ўринбосарлар жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган бўлса-да, ўзини кўрсатиб улгурди. Мутахассислар бу ёш иқтидор эгасининг жисмоний имкониятларини Португалия терма жамоаси ва “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуникидан зўр эканини таъкидлашмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Реал” раҳбарлари “Порту” билан алоқага чиққан. “Барселона” ёш футболчи трансферига 10 миллион евро таклиф қилиб, рад жавобини олишга ҳам улгурди. “Порту” ўзи тарбиялаган футболчи учун 20 миллион евро талаб қилмоқда

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!