"Реал" ва МЮ Жаҳон чемпионати кашфиёти учун курашади
Жаҳон чемпионатида ўзининг голлари билан барчанинг эътиборига тушаётган Коди Гакпо фаолиятини кучлироқ клубда давом эттириши мумкин.
"The Telegraph" нашри хабарига кўра, "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" унга қизиқиш билдиряпти. Инглизлар ўтган ёзда Кодини ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, бироқ манчестерликларда келишувни амалга ошириш учун етарли маблағ бўлмаган.
Ушбу трансферни шахсан "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг истамоқда. Айниқса, Криштиану Роналду жамоани тарк этганидан сўнг унинг истаги янада кучайди. Нидерландиялик мутахассис ватандошининг истеъдодига жуда юқори баҳо беради.
Ўз навбатида, "қироллик клуби" ҳам Гакпонинг ўйинларини диққат билан кузатмоқда. 55 миллион еврога баҳоланаётган футболчи қишда жамоасини ўзгартириши мумкин.
23 ёшли ҳужумчи Қатардаги мундиалда 4 учрашувда майдонга тушиб, 3 бор рақиблари дарвозасини ишғол этди.
Фикрлар