“Реал” ва яна уч гранддан суперфутболчи учун “даҳшатли сумма” талаб қилиняпти

“Байер” ва Германия терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Флориан Вирц келаси мавсумни бошқа клубда бошлайдиган кўринади.

21 ёшли ўйинчига “Реал”, “Манчестер Сити”, “Бавария” ва “Ливерпуль” даъвогарлик қилмоқда. Германиянинг амалдаги чемпиони “Байер” бу грандлар ҳамласидан ўз ўйинчисини олиб қололмаслиги айтилмоқда.

Шу боис, Леверкузен клуби ўз юлдузини қўйиб юборадиган минимал суммани белгилади. Манбаларнинг таъкидлашича, “Байер” 150 миллион евро санайдиган клубга Флориан Вирцни қўйиб юборали.

Клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Вирцнинг “доришунослар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!