"Реал Вальядолид" - "Атлетико": Суарез жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси сўнгги туридан ўрин олган чемпионлик баҳси: "Реал Вальядолид" - "Атлетико" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Атлетико" чемпионликни қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Ренан Лоди қўпол ўйини учун сариқ карточка олди.

  • 85'

    Корреа ўрнига Эррера ўйинни кучайтириш учун ўйинга қўшилди.

  • 83'

    Фелипе сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 82'

    Феде ва Янко ўрнига Кике ҳамда Эрвиас ўйинга қўшилди.

  • 79'

    "Атлетико"да ўзгариш: Льоренте ўрнига Кондогбиа ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Мичель рақибини қўпол тарзда тўхтатиб қолгани боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 70'

    Жавад Эл-Ямик қўполлиги учун сариқ карточка олди.

  • 67'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Бу сафар ҳам Луис Суарез жамоасини олдинга олиб чиқди! Ўткир бурчакдан тўп яқин бурчакка жойлаб қўйилди! 1:2!

  • 64'

    Роке Меса ўрнига Мичель ўйинни давом эттиради.

  • 63'

    "Вальядолид"да ўзгариш: Андре Маркос ўрнига Гвардиола Наварро ўйинга қўшилди.

  • 62'

    "Атлетико"да бир йўла 2 ўзгариш амалга ошди: Эрмосо ва Сауль ўрнига Фелиш ҳамда Лоди ўйинга қўшилди.

  • 56'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Анхель Корреа дарвозани ишғол қилди! Фантастик зарба! 1-1!

  • 55'

    Адре Маркос огоҳлантирилди.

  • 54'

    Анхель Корреа жарима майдони ичига ёриб кираётган эди, ҳимоячи тўхтатди.

  • 51'

    "Матрасчилар" тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.

  • 50 '

    "Атлетико" таймни фаоллик билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга бош ҳакам 1 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 44'

    Сауль тактик фол намойиш этди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 42'

    Зарбалар статистикаси: 5-5!

  • 40'

    "Атлетико" ўйинда мутлақ устун эмас.

  • 39'

    Вайсманнинг зарбасини Облак чиройли тарзда қайтарди!

  • 38'

    Суарез тўпни Карраскога етказди, Карраско эса тўпни ҳимоячига олдириб қўйди.

  • 36'

    Марио Эрмосо бундай қўполлиги учун сариқ карточка олиши мумкин эди, бироқ ҳакам уни аяди.

  • 34'

    "Атлетико"нинг узоқ вақт уюштирган позицион ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.

  • 31'

    Тўп назорати: 42-58!

  • 28'

    Лукас Оласа "Вальадолид"нинг яна бир бурчак тўпини ижро этади.

  • 27'

    Хосе Мария Хименем жарима майдончаси ичидан тўпни боши билан узоқлаштирди.

  • 26'

    Энди Роке Меса бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 25'

    Вальядолид бир амаллаб ҳимоядан чиқиб кетди.

  • 23'

    "Атлетико" такрорий бурчак тўпини ижро этади.

  • 21'

    Янник Карраско бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 18'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Оскар Плано қарши ҳужумни чиройли тарзда якунлади! Ҳисоб очилди! 1:0!!!

  • 17'

    Секин-аста ўзига ўхшаётган "Атлетико" бирин-кетин ҳужумлар уюштиришни бошлади.

  • 16'

    Роке Меса бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 14'

    Анхель Корреа офсайдда қолиб кетди.

  • 10'

    Тони Вильянинг зарбасини Ян Облак қийинчиликсиз қайтарди.

  • 9'

    Янник Каррасконинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 6'

    "Вальядолид" тўпни назорат қилмоқда. Узатмалар аниқ ва сони кўп.

  • 3'

    У ўйинни давом эттира олади.

  • 2'

    Жавад Эль-Ямик майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!