"Реал" Ван де Бекни 3 сабаб туфайли сотиб олмаган
"Манчестер Юнайтед" харид қилган Донни Ван де Бек бир неча ой олдин "Реал"га ўтиши кутилаётган эди. Бироқ мадридликлар бу трансфердан 3 сабабга кўра воз кечди:
1. Зидан ярим ҳимояда муаммоларга дуч келишни бошлаган вақтда академиядан Федерико Валверде асосий жамоага қўшилди. Айтиш мумкинки, уругвайлик хавбек бош мураббийнинг ишончини буткул оқлай олди. Донни ҳамда Феде бир позицияда ўйнашини ҳисобга олган Зидан бу трансферни шарт эмаслигига ишонч ҳосил қилди.
2. Истеъдодлар билан тўлиб-тошган "Реал"да Ван де Бекка яна бир рақобатчи бор - Мартин Эдегор. Бежиз, ижара муддати якунланмасданоқ, Зидан уни ортга қайтаришни сўрагани йўқ. Демак, франциялик мутахассис ўз қўл остидаги шогирдларига таянади.
3. Перес учун таркибни юлдузлар билан бойитиш имконсиз иш эмас, аслида. Аммо барча қатори "Реал" ҳам пандемия оқибатида яхшигина маблағ йўқотаётганини тан олиш лозим. Шу сабабли, бу келишув имзоланмаган эди ва якунда МЮ вакиллари вазиятдан фойдаланиб қолди.
Фикрлар