«Реал» Винисиус билан шартномани узайтиришга келишиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси ва бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор футболчининг шартномасини узайтириш масаласига аниқлик киритиш учун расман учрашув белгилади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги Madrid Zone саҳифаси хабар берди.

Аввалроқ Винисиус клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Бундай миш-мишларга асосий сабаб сифатида унинг ҳамжамоаси, ҳужумчи Килиан Мбаппе билан муносабатлардаги таранглик тилга олинган. 

Винисиус 2018 йилдан буён «Реал» тизимида ҳаракат қилмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақалар доирасида 53 ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли пас берди. 

Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг трансфер қиймати 140 миллион еврони ташкил этади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!