“Реал” хўжайини Анчелотти “курси”сини кимга олиб беришни ҳал қилди
“Реал” хўжайини Флорентино Перес жамоани учинчи маротаба Зинедин Зиданга топширишга қарор қилди.
Ҳозирги бош мураббий Карло Анчелоттининг келишуви мавсум охирида якунланади. Клуб раҳбарияти италиялик мутахассисга яна икки йиллик шартнома бермоқчи. Анчелотти эса, Бразилия терма жамоасини бошқариш истагида.
Madrid Zone нашрига кўра, агар Анчелотти Мадриддан кетадиган бўлса, Флорентино Перес икки йилдан бери ишсиз юрган ва яна мураббийлик фаолиятига қайтиш истагини билдирган Зинедин Зиданга мурожаат қилмоқчи.
Зидан бош мураббий сифатида фақат “Реал”да ишлаган. Бу жамоани икки марта бошқарган франциялик мутахассис “Реал”ни Испания чемпионлигидан ташқари, уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишини таъминлаган.
Фикрлар