“Реал” хўжайини катта трансферни тўхтатиб қўйди

“Реал” мутасаддилари анчадан бери “Челси” етакчиларидан ҳисобланган Рис Жеймсни олишни орзу қилади. 

Мадридликлар ўнг қанот ҳимоячисини 32 ёшли Дани Карвахалга яхши ўринбосар бўлади, деб ҳисобламоқда. 

"Real Madrid Exclusivo" нашрининг маълум қилишича, “Реал” президенти Флорентино Перес бу трансфер бўйича фикрини ўзгартирган. Клуб хўжайини Рис Жеймсни олиб келишга қарши чиқмоқда. 

Манбанинг таъкидлашича, Пересга ҳимоячининг ҳаддан зиёд кўп жароҳат олаётгани ёқмаяпти. Масалан, Жеймс 2022-2023 йилги мавсумда атиги 24 та, ўтган мавсум 11 та учрашувда қатнашди холос. Янги мавсумда ҳали бирорта ўйинга тушмагани ҳам айнан жароҳатлангани сабаб бўляпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!