“Реал” хўжайинлари “Олтин тўп” соҳибидан кечолмаяпти
“Реал” клуби раҳбарияти “Манчестер Сити”да ўйнаётган “Олтин тўп” соҳиби Родрини олиш ғоясидан воз кеча олмаяпти.
“Қироллик клуби” бу трансферга қўл уришдан аввал ярим ҳимоячининг жисмоний ҳолатини баҳолаб чиқишни мақсад қилган. Агар Родрининг аҳволи клубни қониқтирса, шундан сўнг уни имзолаш имконияти ўрганилади.
Touchline журналистлари маълумотларига кўра, испан клуби раҳбарияти футболчини ёзда бўладиган жаҳон чемпионати давомида кузатиб боради ва айнан мундиал учрашувларида унинг жисмоний ҳолатини баҳолашни режалаштирмоқда.
Хабар қилинишича, бу трансфер “Реал”га тахминан 50 миллион евро атрофида тушиши мумкин. Клуб футболчининг ҳозирги ҳолати ва зич мусобақалар тақвими шароитида юқори юкламаларга чидамлилигини ҳам ҳисобга олмоқчи.
Родри 2024 йилда “Олтин тўп” совринини қўлга киритган. Июнь ойида 30 ёшга тўладиган ярим ҳимоячининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
Фикрлар