“Реал” Холандни олиш учун 4 босқичли режа ишлаб чиқди
“Реал” раҳбарияти “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд трансфери бўйича иш бошлади. Дастлаб, норвегиялик форвардни қўлга киритишга ёрдам берадиган стратегик режа ишлаб чиқилди.
Sport.es сайтининг ёзишича, реда тўрт босқичдан иборат бўлади. Биринчи ўринда, мадридликлар Холандга босим ўтказмайди, унинг қарорига таъсир қилмайди, ҳужумчининг атрофидагилар билан дўстона муносабатларни ўрнатишга уринади.
Иккинчидан, “Реал” Холанднинг шартномасидаги бандга кўра, ҳар мавсум унинг бадал пули суммаси пасайиб боришини инобатга олади ва трансферни амалга ошириш учун мос вазиятни кутади.
Режанинг учинчи бандида Эрлинг Холанд билан бирга ўйнаган ва яқин дўсти ҳисобланган Жуд Беллингем норвегиялик ҳужумчини трансферга кўндириши белгиланган.
Ниҳоят, “Қироллик клуби” Холанд билан бўладиган музокаралар жараёнига турли агентларни жалб қилиш орқали мақсадига етишишга ҳаракат қилади.
Фикрлар