"Реал" яна бир бразилиялик истеъдодни нишонга олди
Мадриднинг "Реал" клуби "Сантос" ҳужумчиси Маркос Леонардо учун курашга киришди.
"Globo" портали хабарига кўра, "қироллик клуби" 20 ёшли ҳужумчи ҳақида дастлабки маълумот олиш учун футболчининг ҳозирги жамоаси билан боғланган. "Ньюкасль" ҳам январь ойида ҳужумчини сотиб олишга қизиқиш билдирганди. Футболчининг 70 фоиз ҳуқуқларига эгалик қилувчи “Сантос” унинг 2024 йилда клубни тарк этиши эҳтимоли кучли эканини билади.
Эслатиб ўтамиз, Маркос Леонардо "Арсенал", "Рома" ва "Ньюкасль" каби клубларнинг нишонида. "Transfermarkt" портали бразилиялик футболчининг нархини 17 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар