"Реал" яна бир футболчисини Олимпиадага юбормайди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Брахим Диасни Олимпиада ўйинларига юбормоқчи эмас.
Жамоа расмийларининг маълум қилишича, клуб ёз ойидаги катта турнирлар, Евро ва "Копа Америка" каби мусобақалар учун 18 та футболчини терма жамоаларига тақдим этганлиги ҳамда Олимпиада эса ортиқчалик қилишини эълон қилишди.
Брахим ёзда клуб базасини тарк этмайди ва 14 август куни "Аталанта"га қарши Европа Супер кубогида майдонга тушади. Диас эса Олимпиадада қатнашиш нияти борлигини яширмади.
Олимпиада ўйинлари 26 июлдан 11 августгача ўтказилади.
Фикрлар