"Реал" яна бир жаҳон рекордини ўрнатди

TIGGO 2 PRO

"Deloitte Sports" мутахассислари 2023/2024-йилги мавсумда футбол клубларининг даромадларини таҳлил қилиб, батафсил ҳисобот эълон қилишди. Унда Мадриднинг "Реал" клуби жаҳон рекордини ўрнатиб, йиллик даромади 1 миллиард евродан ошган биринчи клубга айлангани ҳақида сўз боради. Умумий ҳисобда мадридликлар 1,046 миллиард евро даромад қилган.

Иккинчи ўринда "Манчестер Сити" (837,8 миллион евро), учинчи ўринда эса ПСЖ (805,9 миллион евро) жойлашган. Кучли бешликни "Манчестер Юнайтед" (770,6 миллион евро) ва "Бавария" (765,4 миллион евро) якунлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда "Реал" бешта совринни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!