“Реал” яна бир катта трансферни якунлаш арафасида турибди

“Реал” таркибини кучайтиришда давом этади. Мадридликлар Франция футболи тарбияланувчиларини ўз сафига қўшиб олишни анъанага айлантирмоқда.

“Қироллик клуби” Килиан Мбаппени қўлга киритганидан кейин энди “Лилль” ҳимоячиси Лени Йорони олишга жуда яқин турибди.

Mundo Deportivo нашрининг таъкидлашича, мадридлик мутасаддилар 18 ёшли ҳимоячи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган ва уни “Реал”га кўчиб ўтишга кўндириб бўлган.

Йорога Европанинг бошқа грандларидан ҳам чорловлар бўляпти. Бироқ истеъдодли ўйинчи “Реал” сафига қўшилиш илинжида уларни рад этмоқда.

Йоро ўтган мавсумда барча турнирларда 44 маротаба майдонга тушди. Марказий ҳимоячи мудофаа чизиғидаги вазифаларини бажаришдан ташқари, ҳужумчиларга ёрдам бериб, учта гол ҳам урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!