"Реал" яна бир мураббийдан рад жавоби олди

Германиянинг "Хоффенхайм" клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсман “Реал”дан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 30 ёшли германиялик мутахассис “қироллик клуби”га ўтишдан кўра ўзининг ҳозирги жамоасида қолишни афзал кўрган. Қайд этиш лозимки, Нагельсман якунланган мавсум "Хоффенхайм" билан Бундеслиганинг бронза медалларига сазовор бўлди ва келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” бундан аввалроқ  Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм") ва Юрген Клопп ("Ливерпуль") каби мутахассислардан ҳам рад жавобини олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!